Ўзбекистонда 1 км.кв. майдонга қанча аҳоли тўғри келади?
Жамият
−
22 Апрель 2022
8982Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1 км.кв. ер майдонига ўртача 78,9 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Статқўмга кўра, бу рақамлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига ортган (2021 йил 1 апрель ҳолатига 1 км.кв.га 77,3 киши).
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 35 млн 433 минг 772 кишини ташкил этмоқда. Шундан:
• шаҳар жойларда – 18 022,1 минг киши;
• қишлоқ жойларда – 17 411,7 минг киши истиқомат қилади.
Шу билан бирга Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь