Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни қанчага ўсяпти?

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн. кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,5 фоизга ошган. Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 54,2 минг кишига кўпайган.

2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг октябрь ойида ҳар бир кунда доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошаётгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

371

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг