Ўзбекистонда 1 кг тамакига 25 доллар акциз солиғи киритилди
Жамият
−
07 Апрель 2020
91992020 йил 1 июндан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.
Бу ҳақда 2020 йил 4 апрель куни қабул қилинган "Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорида сўз боради.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қўшимча позициялар билан тўлдирилади ва бу билан қатор тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари миқдорлари белгиланди.
Қарорга кўра, 2020 йил 1 июндан чекиладиган тамакининг 1 килоси учун 25 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи солинади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15