Ўзбекистонда 1 июндан метан гази нархи ошади
Жамият
−
27 Май
181562024 йил 1 июндан 1 августгача бир куб метр метан газининг энг баланд нархи 3750 сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда жорий йилнинг 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш кўзда тутилган қарорида сўз борди.
Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарорига асосан киритилган, унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 августгача бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланмоқда.
Яъни 1 июндан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида айрим ўзгартишлар билан амал қилади.
Маълумот учун, аввалги нарх 2024 йил 1 апрелгача 3250 сўм, 2024 йил 1 июнгача эса 3350 сўм этиб белгиланганди.
LiveБарчаси