Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

Бу қизиқ 34965
image

Ўтган дам олиш кунлари Ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳавонинг кириб келиши ҳаво ҳароратини меъёрдан 3-5 даражага пасайтирди. 

Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, янги ҳафтанинг бошида салқин об-ҳаво сақланиб туради. Бугун кундуз куни ҳарорат 28-33 даража, эртага 30-35 даража атрофида бўлади.

Чоршанба кунидан эса салқин ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекина бошлайди ва унинг ўрнига Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ об-ҳаво кириб келади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб, кечалари 18-20 даражагача, кундуз кунлари 36-38 даражагача етади.

Бундай ҳарорат август ойининг иккинчи ярми учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даражага юқори бўлади. Бироқ шуни қайд этиш жоизки, ушбу даврда Ўзбекистон ҳудудида энг иссиқ йилларда ҳарорат 40-41 даражагача, жанубда эса 42-44 даражагача кўтарилган.

Республика бўйича ҳафта давомида бироздан ўртачагача бўлган шамоллар билан қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.

Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида фақат бугун кечқурун момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1453
Рейтинг: 3
Теглар
t
×