Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +15 даражагача пасайиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
14 Июнь 2021
27709Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Қозиғистон ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Ҳарорат кечалари 15-18 даражагача пасаяди, кундуз кунлари 32-35 даража атрофида, жанубда 36-38 даражагача бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи яримда шарқий ботиқлик республика ҳудудидан силжийди, ҳаво ҳарорати аста-секин кечалари 20-23 даражагача, кундуз кунлари 36-39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-41 даражагача кўтарила бошлайди.
Республиканинг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 14 июнда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
14-15 июнда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республика бўйича 14-15 июнда ва 19 июнда шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
14 июнда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳавфи бор.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15