Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига қанча ажрим тўғри келиши ҳисобланди
Жамият
−
26 Июль 2022
97202022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон бўйича 24 572 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ажрим Тошкент шаҳри (2950 та), Самарқанд (2569 та),Тошкент (2535 та), Андижон (2532 та),Фарғона (2527 та), Наманган (2183 та) ва Қашқадарё (2006 та) вилоятларида қайд этилган.
Шунингдек, Бухорода –1405 та, Сурхондарё – 1348 та, Қорақалпоғистон Республикаси – 1056 та, Хоразм – 1026 та, Сирдарё – 888 та, Жиззах – 827 та, Навоий – 720 та ажрим қайд этилган.
Статқўмга кўра, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони – 1,4 промиллени ташкил этган.
LiveБарчаси