Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига нечта маҳбус тўғри келади? WPB ҳисоботи

Олам

image

Ўзбекистон қамоқхоналардаги маҳбуслар сони бўйича мамлакатлар рейтингида 223 давлат орасидан 179-ўринни эгаллади. Тегишли рейтинг “World Prison Brief” томонидан тузилган. 

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига 68 маҳбус тўғри келади. Республика бўйича қамоқда сақлаш жойларида 22 867 нафар ўзбекистонлик мавжуд. 

Ўз навбатида, АҚШ ҳар 100 минг фуқарога 629 маҳбус тўғри келиши билан рейтингнинг етакчисига айланган. Энг охирги 223-ўринда ҳудудида маҳкум бўлмаган Сан-Марино қайд этилган. 

Аввалроқ, Ўзбекистон қамоқхоналарида 2000 дан ортиқ диний масала бўйича айблов қўйилган маҳбуслар сақланиши ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон қамоқхона

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг