Ўзбекистонда ҳафта ўртасигача меъёрдан паст ҳаво ҳарорати ҳукм суради
Бу қизиқ
−
07 Сентябрь 2020
7176Кеча, 6 сентябрь куни Ўзбекистонга куз кириб келгани сезилди. Мамлакатга Волгабўйи ҳудудидан салқин ҳаво оқими кирди ва кундузги ҳарорат 4-6 даражага пасайиб, 26-28 даража иссиқни ташкил қилди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Марказ маълумотига кўра, бугун, 7сентябрь куни кечаси ва эрталаб совуқ антициклоннинг таъсири сезилди – кечаси ҳаво ҳарорати пасайиб 10-13 даража бўлди, кундузи 25-30 даражагача исийди.
Икки кун давомида республика ҳудуди антициклон таъсирида бўлади, ҳафтанинг иккинчи ярмидагина ҳаво исий бошлайди. Кечаси ҳарорат 12-17 даража, 8-9 сентябрда кундузи 25-30 даража, 10-12 сентябрда 27-32 даражани ташкил қилади. Бундай ҳароратлар ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 3-6 даражага пастдир.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь