Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво ҳукм суради?

Бу қизиқ

image

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудидан булут массивлари кириб келади. Кун давомида ёғингарчилик бўлмайди, фақат кечга келиб Самарқанд,  Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Шунингдек, момақалдироқ бўлиб, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 м гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати +20...+25 даражани ташкил қилади. 

Эртага, 30 апрель тунги ва эрталабки соатларда Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин, республиканинг бошқа жойларида ёғингарчилик кутилмаяпти. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. 

1 майдан бошлаб Каспий денгизининг шимолий ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво оқимлари кириб келади. Республиканинг шимолий ҳудудларида кечаси ва эрталаб, куннинг иккинчи ярмида эса Тошкент,  Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.  Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража атрофида бўлади.

2 майдан 4 майгача бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб об-ҳаво кам булутли бўлади, бу даврда ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.  Ҳарорат фони кечаси +10...+15 даража, кундузи 2-3 май кунлари +20...+25 даража, атрофида бўлади. 4 майдан бошлаб эса Туркманистон ҳудудидан иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши сабабли ҳарорат кўтарила бошлайди, айниқса шимоли-ғарбий ва жанубий туманларда +23...+28 даража,  айрим жойларда +30...+32 даражагача кўтарилади. Бундай ҳарорат меъёрий қийматлардан ўртача 3-5 даражага юқоридир.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг