Ўзбекистон жисмонан кучлироқ, динамик ва тартибли жамоа – Бьелса

Спорт

image

Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди.

 “Халқаро ўйинлар ҳар доим мураккаб бўлади, айниқса, рақиб сафида Фабио Каннаваро каби тажрибали ва обрўли мураббий борлигини ҳисобга олсак”, дейди Бьелса.

Уругвай ва Ўзбекистон ўртасидаги фарқ ҳақида сўралганда, Бьелса шундай жавоб берди:

“Ҳозирги футболда ҳеч бир ўйин осон эмас. Рейтингдаги ўринни ҳисобга олган ҳолда ҳам, бугунги кунда ҳеч ким билан енгил ўйин бўлмайди. Ҳар қандай учрашув кутилмаган натижани бериши мумкин”.

Шунингдек, Бьелса Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида фикр билдирар экан, “Доминикан Республикасига қарши ўйиндан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон жисмонан кучлироқ, динамик ва тартибли жамоа” эканини қайд этди. 

“Улар жаҳон чемпионатига тайёргарликни жиддий олиб боришяпти”, деди Уругвай мураббийи.

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳамда Уругвай ўртасидаги баҳс Малайзиянинг Малакка шаҳрида жойлашган “Ҳанг Жебат” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:45 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Уругвай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг