Ўзбекистон жанубида зилзила содир бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун, 10 январь куни соат 02:41 да (09.01.2022 йил, Гринвич бўйича 21:41 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила эпицентри Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани. Зилзила координаталари: 38,38 градус шимолий кенглик; 67,43 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 355 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

  • Олтинсой туманида 3 балл, 34 км.
  • Денов туманида 3 балл, 35 км.
  • Бойсун туманида 3 балл, 36 км.
  • Сариосиё туманида 2-3 балл, 50 км.
  • Қумқўрғон туманида 2 балл, 57 км.
  • Шўрчи туманида 2 балл, 61 км.
  • Бандихон туманида 2 балл, 63 км.
  • Қамаши туманида 2 балл, 65 км.
  • Узун туманида 2 балл, 70 км.
  • Деҳқонобод туманида 2 балл, 71 км.
  • Шахрисабз туманида 2 балл, 71 км.

Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

363

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made