Ўзбекистон жамоасининг Олимпиада лицензиялари сони яна иккитага кўпайди
Спорт
−
15 Март
4107Хитойнинг Тайян шаҳрида давом этаётган таэквондо WT бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун Осиё лицензион турнирида ўзбекистонлик Жасурбек Жайсунов керакли натижани қайд этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жайсунов (-80 кг) ўзининг ярим финал жангини ўтказди. Ироқлик Сайф Тоҳир Ҳабибга қарши кечган жангда Жайсунов осонлик билан 2:0 (16:2, 2:0) ҳисобида зафар қучди.
Аёллар ўртасида Озода Собиржонова (-67 кг) ҳам ярим финал жангини ўтказди. У вьетнамлик Ти Кем Бакка қарши кечган баҳсда камбек амалга ошириб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳозирга келиб таэквондочилардан Жайсунов ва Собиржоновадан ташқари Улуғбек Рашидов ва Светлана Осипова ҳам Олимпиада йўлланмасини нақд қилиб улгурган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь