Ўзбекистон жаҳондаги энг хавфсиз мамлакат деб топилди
Жамият
−
26 Июль
15912Ўзбекистон жаҳондаги энг хавфсиз мамлакат деб эътироф этилди. Бу ҳақда “Хавфсизлик тушунчалари 2023” (SPI) индекси хабар берди.
Қайд этилишича, SPI 121 давлатни ўзида жамлаган рўйхатни шакллантирган. Унга кўра, фуқаролар яшаётган давлатида қанчалик ўзини хавфсиз ҳис қилиши ҳақида глобал сўровнома ўтказилган. Сўровноманинг асосини мамлакатдаги озиқ-овқат, сув танқислиги, зўравонлик даражаси, об-ҳаво шароити, руҳий соғлиқ, иш жойидаги хавфсизлик ташкил қилган.
Хусусан, Ўзбекистон 0,072 фоиз хавф-хатар даражаси билан биринчи ўринда қайд этилган. Иккинчи ўринда эса 0,073 фоиз билан Бирлашган Араб Амирликлари жой олган. Кейинги ўринни Саудия Арабистони (0,093) эгаллади.
Қўшни мамлакатлардан Қозоғистон (0.128 фоиз) 14-, Тожикистон (0,130 фоиз) 17-, Қирғизистон (0,155 фоиз) 26-, Афғонистон (0,397 фоиз) эса 112-ўриндан жой олган.
Шунингдек, Ғарбий Африкада жойлашган Мали Республикаси 0.587 хавф даражаси билан сўнгги ўринни эгаллади.
LiveБарчаси