Ўзбекистон йил бошидан бери қанча олтин сотгани маълум бўлди

Жамият 5351
image

2020 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон 1,55 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йил январь-апрель ойларига нисбатан ўсиш 26,5 фоизни ташкил этди. 2020 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 35,3 фоизга тенг бўлди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси рекорд даражада ошгани ҳақида хабар берган эдик. Захираларнинг ошиши ушбу қимматбаҳо металл нархи дунё миқёсида кўтарилгани ҳисобига юз берди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 179
Рейтинг: 3
Теглар
t
×