Ўзбекистон ЕОИИ аъзоси бўлишига умид қиламиз – Россия

Local

image
Ўзбекистон ЕОИИда мустақиллигини йўқотадими? Сўз россиялик дипломатга north_east

Ўзбекистон ЕОИИда мустақиллигини йўқотадими? Сўз россиялик дипломатга

Россия 2020 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олган Ўзбекистон келажакда ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда РФ Бош вазирининг ўринбосари Алексей Оверчук Гайдар форумидаги нутқида айтиб ўтди, деб хабар берди "Интерфакс".

“Биз Ўзбекистонни иттифоқ аъзоси сифатида кўришга ишонамиз ва барча аъзолар бунда кўмак беради. Россия ҳам бу масалада Ўзбекистонга ёрдам беради”, деган Оверчук Ўзбекистон Россия учун географик, маданий ва тарихий жиҳатдан яқинлигини таъкидлаб.

Амалдорнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ташкилотдаги мақомига қарамай, унинг иқтисодиёти ЕОИИ давлатлари, аввало Россия иқтисодиёти билан яқинлашяпти.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 11 декабрь куни бўлиб ўтган Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) видеоанжуман шаклидаги саммитида Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотига кўра, 2016 – 2019 йилларда Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан умумий савдо айланмаси 4,5 млрд доллардан 9,1 млрд долларга етган.


Rate Count

588

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic