Декабрда Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини олади
Жамият
−
01 Декабрь 2020
6760Россия Саноат ва савдо вазирлиги департамент директори Михаил Анисимов Ўзбекистон декабрь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи-давлат мақомини олишини маълум қилди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди.
Шу йил январь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев республиканинг иттифоқда иштирок этиш масаласи парламентда ҳар томонлама ўрганиб чиқиш кераклиги ҳақида айтганди.
Март ойи бошида Вазирлар Маҳкамаси парламентнинг иккала палатасига мамлакатнинг ЕОИИдаги кузатувчи-давлат сифатида иштирок этиши тўғрисидаги таклиф киритишга қарор қилди. Апрель ойи охирида парламентнинг қонун чиқарувчи палатаси, май ойининг бошида - Сенат кўпчилик овоз билан Ўзбекистоннинг иттифоқда кузатувчи-давлат сифатида қатнашишини маъқуллаганди.
“Декабрь ойида Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқида расман кузатувчи мақоми берилади”, деди Анисимов "Россия-Ўзбекистон саноат мулоқоти: янги лойиҳалар ва шерикчилик" онлайн-конференциясида.
Анисимовнинг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорлиги янги форматда импульс ва ривожланиш олади.
ЕОИИ – 2015 йил 1 январдан бошлашб фаолият кўрсатувчи халқаро иқтисодий интеграция бирлашмаси. Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон - иттифоқ аъзолари.
LiveБарчаси