Ўзбекистон ЕИК билан меморандум имзолади
Жамият
−
01 Май 2021
5713Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган саммити доирасида Ўзбекистон ЕОИИ Иқтисодий комиссияси (ЕИК) билан ҳамкорлик қилиш ҳақида меморандум имзолади. Бу ҳақида ЕИК раиси ёрдамчиси Ия Малкина хабар қилди.
“Меморандум доирасида ЕОИИ Иқтисодий комиссияси Ўзбекистон ҳукумати билан савдо сиёсати, божхона-техник назорати, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмлар обороти, молия бозори, транспорт ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилади”, дейди Малкина.
Шунингдек, Ўзбекистон ва ЕОИИ қонунчилигини мувофиқлаштириш мақсадида, Тошкенда бизнес жамоалар орасида учрашувлар, қўшимча маслаҳатлашувлар ташкиллаштириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, учрашувда “ЕОИИ доирасида 2025 йилга қадар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари”, “ЕОИИ қишлоқ хўжалик бозорини хавфли вирус ва ўсимликлардан ҳимоя қилиш” мавзусидаги ҳужжатлар имзоланган.
ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши иштирокчилари, шунингдек, навбатдаги учрашувни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида келишиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олган эди. Шундан сўнг республика ЕОИИнинг барча очиқ мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.
LiveБарчаси