Ўзбекистон ЕХҲТ айтган блокланган ОАВлар масаласини кўриб чиқади

Жамият

image

Бироз аввалроқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукуматини айрим оммавий ахборот воситаларини блоклашни тўхтатишга чақирганди.

Арлем Дезир Ўзбекистонда Ozodlik, Eurasianet.org, AsiaTerra, Uzmetronom, «Фергана.ру» ва бошқа онлайн-нашрлар ҳамон блокланаётганини айтиб ўтганди.

ЕХҲТнинг чақириғига жавобан Ўзбекистон Республикаси Презденти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов расмий баёнот билан чиқди.

“Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги жамиятни демократлаштириш, мамлакатда ОАВнинг ролини ошириш ва ошкораликни таъминлаш борасидаги ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, ОАВ ва фуқаролик журналистикасини ривожлантириш, журналистлар мавқеи ва давлат органлари очиқлик даражасини оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.. Агентлик ЕҲҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили А. Дезиранинг баёноти билан танишиб чиқди ва айрим янгиликлар веб-ресурсларига кириш муаммолари борасидаги фактларни диққат билан ўрганиб чиқади”, дейилган баёнотда.

Шунингдек, Агентлик ЕҲҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили билан ҳар қандай масалада мулоқот қилишга ва ахборот соҳасида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга доимо тайёр экани таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ОАВ ЕХҲТ

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг