Ўзбекистон яшаш учун арзон мамлакатлар қаторига кирди
Жамият
−
24 Январь 2022
7904“Numbeo” глобал маълумотлар базаси турли мамлакатларда яшаш қиймати индексини янгилади. 2022 йил январь ойи ўрталари ҳолатига кўра, Ўзбекистон 139 мамлакат орасидан 133-ўринни эгаллади.
Яшаш қиймати индекси озиқ-овқат, ресторанлар, транспорт ва коммунал хизматларни (яшаш харажатларидан ташқари) ўз ичига олган истеъмол товарларининг нисбий нархини акс эттиради. Рейтингга асос қилиб Нью-Йорк шаҳри олинган, чунки у учта кўрсаткич бўйича ҳам 100 индексига эга.
2022 йил яшаш қиймати индекси етакчилари Бермуд ороллари, Швейцария ва Норвегия бўлган. Бу мамлакатларда истеъмол харажатлари энг юқори ҳисобланади. Рўйхатнинг охирги ўринларида Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон қайд этилган.
Ўзбекистон 27,31 индекс билан 133-ўринда жойлашган. Қозоғистон 28,68 индекс билан 129-ўриндан жой эгаллаган.
Олма-ота ва Тошкентдаги нархларни таққослаш шуни кўрсатганки, Ўзбекистон пойтахтида қиммат бўлмаган ресторанлар ва “фастфуд”лардаги таомлар 13-29 фоизга арзонроқ, аммо ичимликлар қимматроқ. Тошкент бозорларида маҳаллий пишлоқ ва сабзавотларни харид қилиш фойдалироқ — уларнинг нархи Олма-отадагидан 17-23 фоизга арзон, аммо Қозоғистон пойтахтида олма, банан ва апельсинлар деярли икки баравар арзон. Ўзбекистонда транспорт ва коммунал хизматлар арзонроқ, лекин болаларнинг таълим олиши қимматроқ, ўртача ойлик эса пастроқ.
LiveБарчаси