Ўзбекистон Японияга парвозларни тўхтатди
Жамият
−
11 Май 2021
5147Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар олиб борилаётгани сабабли Японияга парвозлар ушбу мамлакатда санитария-эпидемиология ҳолати яхшиланмагунча бекор қилинди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, парвозларни қисман тиклаш 2022 йил баҳор-ёзги навигация даврига режалаштирилган.
“Мамлакатларда эпидемиологик вазият барқарорлашганидан сўнг, Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам парвозлар давом эттирилади”, дейилади хабарда.
Хабарга кўра, 2015 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон ва Япония ўртасида 500 дан ортиқ рейс амалга оширилган ва бу даврда йўловчилар сони 72 мингдан ортиқ кишини ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ва Туркияга сайёҳлар учун мўлжалланган барча чартер қатновларни жорий йил 10 майдан бошлаб эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар тўхтатилди.
Шунингдек, Ҳиндистон ва Туркиядан кириб келаётган фуқаролар уй ёки меҳмонхона шароитида карантинда бўлишлари юзасидан тилхат тўлдириши мажбурий этиб белгиланди.
Кейинчалик, кимларга Ўзбекистондан Ҳиндистон ва Туркияга бориш учун рухсат берилиши маълум қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь