Ўзбекистон янгиланган FIFA рейтингида икки поғона юқорилади

Спорт

image

Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) терма жамоаларнинг март ойи якунларига кўра рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги рейтингда 64-ўринни банд этди.

Сречко Катанец шогирдлари ўтган ойдаги натижасини икки поғонага яхшилаб олди. Ҳозирга келиб “оқ бўрилар” ҳисобида 1386.58 рейтинг очкоси мавжуд. 

Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Гонгконг термасига қарши 2 та ўйин ўтказиб, ҳар икки ўйинда ғалаба қозонди, бу эса жамоанинг рейтингда юқорилашига сабаб бўлди.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Осиё жамоалари ичида жадвалда 8-ўринда қайд этилган. Осиё қитъасидан энг яхши кўрсаткич Япония терма жамоасига тегишли бўлиб, улар жадвалда 18-ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги гуруҳдан ўрин олган рақиби Эрон миллий терма жамоаси эса 20-ўринни банд этди.

FIFA рейтингида ҳамон Аргентина терма жамоаси етакчилик қилмоқда. Кучли бешликка Франция, Бельгия, Англия ва Бразилия терма жамоалари киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Аргентина Сречко Катанец Халқаро футбол ассоциацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made