Ўзбекистон яна 400 га яқин афғон қочқинини қабул қилиб, ковид-марказига жойлади — ОАВ

Жамият

image

Ўзбекистон ҳукумати Афғонистондан яна 400 га яқин қочқинни қабул қилди, улар вақтинча ўзбек-афғон чегараси яқинидаги ковид-маркази ҳудудига жойлаштирилди. Бу ҳақда ТАСС Термиздаги манбасига таяниб хабар бермоқда

Қайд этилишича, бу ерда, Маршал Абдул Рашид Дўстум қўмондонлиги остида бўлган ҳукумат қўшинлари бўлинмаларидан 650 га яқин офицер бор. 

“Қочқинларнинг янги гуруҳи самолётда, эҳтимол, бугун кечаси Термизга етиб келди. Уларнинг ПЗР тестлари салбий чиққан. Улар нима учун Маршал Дўстум бўлинмалари офицерлари каби, яхши қўриқланадиган, изоляция қилинган ҳудудга жойлаштирилгани ҳозирча номаълум”, дейди нашр манбаси.

Қайд этиш керакки, QALAMPIR.UZ ушбу хабар юзасидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига алоқага чиқди. ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев ҳам, Санитария-эпидемиологик хизмати вакили ҳам ушбу хабар юзасидан маълумотга эга эмаслигини, аммо аниқлик киритишини қайд этди. 
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги “Толибон” ҳаракати вакиллари билан келишилган ҳолда, 150 нафар афғон қочқинлари Термиздан ўз ватанларига қайтарилгани, уларнинг хавфсизлиги кафолатлангани ҳақида хабар берди. Маълумот ўрнида, ўтган бир неча кун мобайнида Ўзбекистон ҳудуди орқали хорижий давлатларнинг 1982 фуқароси эвакуация қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг