Ўзбекистон World Boxing ташкилотига аъзо бўлди
Спорт
−
04 Ноябрь
3604Ўзбекистон ҳаваскор боксни тартибга солувчи халқаро спорт ташкилоти – World Boxing'га аъзо бўлди. Бу ҳақда Американинг Колорадо Спрингс шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон бокс халқаро федерацияси конгрессида маълум қилинди.
Ташкилотга Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Гватемала ва Лаос ҳам қўшилди. Бугунги кунда 2023 йил апрель ойида ташкил этилган янги ташкилот 55 давлатни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида World Boxing президенти Борис ван дер Ворст Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига (МОҚ) ташриф буюрганди.
Агар World Boxing ташкилоти Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинса, ташкилотга аъзо бокс федерациялари 2028 йилги Олимпиадада қатнашиши мумкин.
LiveБарчаси