Ўзбекистон World Boxing'га аъзо бўлиши мумкин
Спорт
−
08 Октябрь
5884Кеча, 7 октябрь куни World Boxing президенти Борис ван дер Ворст Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига (МОҚ) ташриф буюрди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Мартабали меҳмонни Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов қарши олди.
Даставвал ван дер Ворстга МОҚнинг фаолияти, ўзбек спортининг шонли тарихи ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг томонлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Йиғилишда World Boxing президенти ташкилот фаолияти, унинг мақсадлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, бугунги кунга келиб, 49 давлат ушбу халқаро федерацияга аъзо бўлиб, бокс ривожи бўйича келгусида қатор истиқболли лойиҳалар режалаштирилган.
Суҳбат давомида бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида 7 та вазндан 5 тасида олтин медални қўлга киритгани, бугунги кунда Ўзбекистон бокс оламида жаҳонда етакчилардан бири экани ҳам тилга олинди. Қолаверса, расмийлар бокснинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастурида сақланиб қолиши тарафдори эканини билдирди.
Қайд этиш жоиз, ҳозирда ўзбекистонлик спорт мутахассислари World Boxing билан музокаралар олиб бормоқда. Агар World Boxing ташкилоти Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинса, ташкилотга аъзо бокс федерациялари 2028 йилги Олимпиадада қатнашиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь