Ўзбекистон ва жаҳонда гиёҳвандлик билан боғлиқ вазият қандай? (янги ҳисобот)

Олам 2535
image

Бугун, 26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни. Гиёҳвандлик инсониятни энг заҳарловчи, уни жарликка етаклаб борувчи ва ҳалок бўлишига сабабчи бўлувчи балои офатдир. Хўш, гиёҳвандлик ва у билан кураш ҳолати ҳозир бутун Ер сайёрасида, жумладан, Ўзбекистонда қандай?

Дунёда 270 миллионга яқин одам гиёҳванд моддаларни истеъмол қилади. Бу ҳақда БМТнинг Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланиши ва жиноятчиликка қарши кураш идорасининг 25 июнь куни эълон қилган ҳисоботида айтилади.

"Дунё бўйича 2018 йилда 269 миллионга яқин одам гиёҳванд моддаларни истеъмол қилди. Бу 2009 йилга нисбатан 30 фоизга кўп", дейилади ташкилотнинг 2020 йилги ҳисоботида.

Шунингдек, мутахассислар коронавирус пандемиясининг таъсирини таҳлил қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, ўсиб бораётган ишсизлик ва бошқа омиллар туфайли “камбағал одамлар гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, гиёҳванд моддалар савдоси ва гиёҳвандлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда янада боғланиб қолади”.

БМТ маълумотларига кўра, 2018 йилда наша (марихуана) энг кенг тарқалган гиёҳвандлик моддаси бўлди. Ушбу наркотик дунёда 192 миллион одам томонидан истеъмол қилинган.

Энг хавфли гиёҳвандлик моддалари – бу опиоидлар. Улардан фойдаланиш билан боғлиқ касалликлар туфайли вафот этганлар сони 71 фоизга ошган.

Ҳисоботда таъкидланишича, пандемиянинг гиёҳвандлик ҳолатига таъсирини баҳолаш ҳали ҳам қийин. Аммо бу аллақачон "кўчаларда гиёҳванд моддалар етишмаслигига ва уларнинг нархи ошишига ва сифати ёмонлашишига олиб келди", дейилади ҳисоботда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, 2020 йилнинг 5 ойи мобайнида эса давлат божхона хизмати органлари томонидан 152 та қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинган. Натижада:

157,9 грамм героин;
9049 грамм гашиш;
7270 грамм опий;
7577 грамм марихуана;
254,1 грамм  (ёки 4941 дона) “Трамадол” таблеткалари;
1878 туп таркибида наркотик моддалари сақловчи ўсимликлар аниқланган.

Бундан ташқари, 240 612 дона психотроп дори воситалари аниқланган ва мусодара қилинган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 3
t
×