Ўзбекистон ва Туркия ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилади
Жамият
−
10 Июль 2019
4273Ўзбекистон ва Туркия ўртасида йўловчилар учун мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, айни кунларда Анқара шаҳрида Халқаро автомобил ташувлари масалалари бўйича ўзбек-турк қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтяпти. Ушбу йиғилиш Туркиянинг транспорт ва инфратузилма вазирлигида бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида давлатлар ўртасида халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш, бу йўналишда ўзаро рухсатномалар бериш тартибини такомиллаштириш, юк ташувлари билан боғлиқ статистик маълумотларни ўзаро алмашиш тизимини йўлга қўйиш ва икки давлат ўртасида мунтазам автобус йўналишларини очиш каби масалалар муҳокама этилмоқда.
LiveБарчаси