Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро чегараларни қачон очади?

Жамият

image

Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим Тожикистон ва Ўзбекистон аҳолиси қачондан республикалар ўртасида эркин ҳаракатланишлари мумкинлиги борасида изоҳ берди.

ОАВда Тожикистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Фарҳод Орзиев музокаралар давомида жумладан, чегаралар очилиши масаласини ҳам муҳокама қилишгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Хусусан, республикалар ўртасидаги чегара ўтказиш пунктлари Наврўзга келиб очилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Тожикистон Транспорт вазирлиги раҳбари журналист билан суҳбатда иккала давлат ўртасидаги муносабатлар "яқин ва дўстона" эканлигини қайд этиб, транспорт соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилганини, жорий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилаётганини қўшимча қилди.

"Лекин иккала давлат ўртасида чегара ўтказиш пунктлари очилиши борасида ҳозирча музокаралар олиб борилмаяпти", деди вазир.

Ўзбекистон билан чегара "пандемия якунига етгач", яъни эпидемиологик вазият барқарорлашганидан сўнг очилади, деб қўшимча қилди Азим Иброҳим.

Ўзбекистонда ўтган йил 15 август санасидан бошлаб COVID-19 тарқалишига қарши жорий этилган карантин чоралари секин-аста, босқичма-босқич юмшатила бошланган эди. Маҳаллий автотранспорт ҳаракатланиши, маҳаллий авиа- ва темир-йўл қатновига қўйилган таъқиқлар бекор қилинди.

Жорий йил 28 январдан ёпиқ залларда концерт-томошаларини ўтказишга, 20 февралдан халқаро кўргазма ва ярмаркалар ўтказилишига рухсат берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон чегара

Баҳолаганлар

882

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг