Ўзбекистон ва Сербия биринчи хонимлари Қибрайдаги боғчага борди
Жамият
−
29 Октябрь 2025 7370 1 дақиқа
Бугун, 29 октябрь куни Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева ва Сербия Президентининг рафиқаси Тамара Вучич Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги реабилитация марказига эга бўлган кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига борди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
-Recovered-Recovered(5).jpg)
Уларни марказ мутахассислари кутиб олиб, у ерда алоҳида парваришга муҳтож болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берди. Ушбу марказ болалар боғчаси, логопедик ва психологик ёрдам, шунингдек, тиббий ва ижтимоий реабилитацияни ўз ичига олади.
Танишув давомида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич болалар, тарбиячилар ва ота-оналар билан суҳбатлашиб, бундай муассасаларнинг инклюзив жамиятни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини таъкидлади.
.jpg)
Ўзбекистон биринчи хоними инклюзив таълим тизимини ривожлантириш болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлади. Ўз навбатида, Сербия Президентининг рафиқаси Ўзбекистонда алоҳида парваришга муҳтож болаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан ҳайратда эканини билдирди ҳамда марказ фаолиятини юқори баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Сербиянинг биринчи хоними Тамара Вучич учрашув ўтказганди.