Ўзбекистон ва Россия миллий валютадаги ҳисоб-китоблар улушини қанчага оширгани айтилди
Олам
−
04 Октябрь 2023
4355Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида миллий валюталарда ҳисоб-китоблар улуши 2023 йилнинг биринчи ярмида 55 фоизгача ошди. Бу ҳақда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашларининг қўшма мажлисида маълум қилди.
Бугун, 4 октябрь куни Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик учинчи форуми доирасида Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
“Биз миллий валюталарда ҳисоб-китобларни амалга оширишда давом этмоқдамиз. Ўсиб бораётган экспорт ва импорт ҳисоб-китоб механизмлари билан яхши қўллаб-қувватланиши керак. Ишончимиз комилки, айнан миллий валюталарда ҳисоб-китоблар, миллий, учинчидан мустақил, ташқи, молиявий тартибга солиш иштирокчиларидан фойдаланиш ҳар доим ҳам бизга содиқ бўлмаган молиявий ҳисоб-китоблар тизими мавжуд бўлиши керак. Биз эса уни Ўзбекистон Республикасидан келган ҳамкасбларимиз билан қурмоқдамиз. Жорий йилнинг биринчи ярмида миллий валютадаги ҳисоб-китоблар улуши 55 фоизгача ошди. Биз 45% билан бошлагандик”, дейди Вольвач.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этган Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий валюталарда ҳисоб-китобларни ривожлантириш бўйича ишларни давом эттиришини айтган эди.