Ўзбекистон ва Россия АЭС қуриладиган жой бўйича бир тўхтамга келди

Олам

image

Ўзбекистонда Росатом лойиҳаси асосида қуриладиган биринчи атом электр станцияси учун қурилиш майдони бўйича бир қарорга келинди. Бу ҳақда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“АЭС қуриладиган майдон бўйича келишувга эришилди”, деган у.

Вазирнинг сўзларига кўра, яқин вақтларда Росатом раҳбарияти ва ўзбекистонлик ҳамкасблар ўртасида навбатдаги маслаҳатлашув ўтказилади. Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2018 йилнинг Навоий вилоятида АЭС қуриш тўғрисида Ҳукуматлараро келишув имзоланганди.

Росатом лойиҳасида иккита ВВЭР-1200 типдаги реакторли энергоблоклар қуриш назарда тутилган. АЭСнинг биринчи энергоблокини 2028 йилда ишга тушириш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия АЭС

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made