Ўзбекистон ва Озарбайжон Халқ артисти Фирудин Сафаров вафот этди

Art & Culture

image

Бугун, 26 июль куни Ўзбекистон ва Озарбайжон Халқ артисти, таниқли режиссёр, опера саҳнасининг ажойиб устаси  Фирудин Сафаров 91 ёшда оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

“Фирудин Сафаров опера театр санъатида ўзига хос ўчмас из қолдирган ноёб истеъдод эгаси, ўз касбига садоқатли ва фидойи санъаткор сифатида қалбларимизда мангу яшайди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Фирудин Сафаров совет, озарбайжон ва ўзбек мусиқачиси, режиссёр, мусиқа ўқитувчиси бўлиб, Озарбайжон халқ артисти (1992), Ўзбекистон ССР халқ артисти (1986) унвонларини қўлга киритган. Шунингдек, Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати ҳисобланади. У Тошкент давлат консерваториясида профессорлик фаолиятини олиб борган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends