Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни ратификация қилади
Local
−
07 April 2023 6386 1 minute
Кеча, 6 апрель куни чақирилган Олий Мажлис Сенатининг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар кўриб чиқилди.
Мажлисда сенаторлар ратификация қилиш учун тақдим этилган битимларни юқори баҳолаб, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик икки давлат армияларининг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш ва салоҳиятини оширишга хизмат қилишини таъкидлаган.
Шунингдек, ушбу Битимлар Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган ва ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳасида, шунингдек, томонлар манфаатлари кесишадиган бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилганлиги қайд этилди.
Сенаторларнинг фикрича, битимларнинг қабул қилиниши икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга янгича туртки беради ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August