Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, шартноманинг асосий мақсади икки мамлакат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва барқарор иқтисодий ривожланишини янада мустаҳкамлашга қаратилган давлатлараро муносабатларнинг янги босқичини шартнома-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашдан иборат.

Шартнома ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик, миграция, саноат кооперациясини ривожлантириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирларни қабул қилиш, парламентлар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни назарда тутади.

Шартнома иловасида давлат раҳбарлари бошчилик қиладиган Ўзбекистон ва Қозоғистон олий давлатлараро кенгаши тўғрисидаги низом келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сенат Қозоғистон билан иттифоқчиликка оид шартномани маъқуллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон иттифоқчилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made