Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарлари ўртасида автобус қатновлари тикланди
Жамият
−
12 Апрель 2022
9656Узоқ муддатли танаффусдан кейин бугун, 12 апрель кунидан Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарлари ўртасида автобус қатновлари қайта йўлга қўйилди.
Айни дамда “Тошкент” автовокзалидан қуйидаги Халқаро йўналишлар бўйича автобус қатновлари амалга оширилади:
• 12:00 Тошкент - Чимкент - 60 000 сўм
• 16:00 Тошкент - Олма-Ота - 200 000 сўм
• 17:00 Тошкент - Олма-Ота - 200 000 сўм
• 18:00 Тошкент - Нур-Султон - 350 000 сўм
• 18:00 Тошкент - Олма-Ота - 200 000 сўм
• 18:00 Тошкент – Хўжанд (Тожикистон) - 100 000 сўм
• 19:00 Тошкент - Туркистон - 100 000 сўм
• 19:00 Тошкент - Қизилўрда - 200 000 сўм
• 19:30 Тошкент - Олма-Ота - 200 000 сўм
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Республика махсус комиссиясининг Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирларга бағишлаб ўтказилган йиғилишида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро йўловчи поездлар қатновларини ҳамда автобус йўналишларида паритет асосида йўловчи ташиш фаолиятини карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда қайта тикланиши маълум қилинган эди.
Бироқ Қозоғистон томони чегарани очиши бироз чўзилди. Расмий Нур-Султон жорий йилнинг 11 апрелидан Ўзбекистон билан қуруқлик чегараларини очди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь