Ўзбекистон ва Қозоғистон АҚШдан Россия ва Хитой босимига қарши ёрдам сўрадими?

Олам

image

Америка Қўшма Штатлар Россияга қарши санкциялар оқибатларини бартараф этишда Марказий Осиё мамлакатлари билан ишламоқда ва уларга Москва ва Пекин билан муносабатларга муқобил вариант тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда кеча, 13 ибюль куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Элизабет Хорст Конгресс Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитасидаги тингловда маълум қилди

“Улар биздан санкциялар масаласида қўллаб-қувватлашимизни, [Россия ва Хитойнинг] босимига қарши туриш йўлини топишда ёрдам беришимизни, уларга муқобил йўл кўрсатишимизни сўрашмоқда. Биз улар билан санкциялар масаласида, айниқса, Ўзбекистон ва Қозоғистон билан, ўз иқтисодлари вайрон бўлмаслиги учун жуда фаол ишлаяпмиз”, дейди дипломат. 

Унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар энди Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятига эга. Хорстнинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг бу давлатларга юбораётган хабарида ҳам Россия, ҳам Хитой билан муносабатларга муқобил мавжуд.

У, шунингдек, Қўшма Штатлар ва Қозоғистоннинг “энергетика соҳасида узоқ йиллик муносабатлари” борлигини, шу муносабат билан Вашингтон Остонанинг бу соҳада Москвага қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилаётганини айтди.

Блинкен АҚШ ва Ўзбекистонни огоҳлантирди 

28 февраль – 1 март кунлари АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўз фаолияти давомида биринчи марта Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюрди, Президент Қосим-Жомарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиб, қатор масалаларни муҳокама қилди. Президент Жо Байденнинг месежларини етказди. 

Остонада С5+1 форматидаги Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва АҚШ Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда Блинкеннинг айтишича, Қўшма Штатлар Россияга қарши санкцияларнинг амалга оширилишини диққат билан кузатиб боради, бироқ айни пайтда Россия Федерацияси билан ўзаро алоқада бўлган, шу жумладан Марказий Осиёдаги компаниялар учун енгилликни қабул қилади.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар санкциялар остида қолган Россия компаниялари билан ўзаро алоқада бўлган компанияларга махсус рухсатномалар беради. Бундай рухсатномалар компанияларга ўз фаолиятини қисқартириш ва россиялик ҳамкасблар билан алоқаларни тўхтатиш учун зарур.

“Бу калитни алмаштириш каби осон эмас. Биз буни бизнесингизга зарар келтирмайдиган тарзда қилиш учун баъзан вақт кераклигини тушунамиз”, дейди АҚШ Давлат котиби. 

Шунингдек, унинг маълум қилишича, АҚШ Россиянинг Украинага қарши босқинида Москвага ёрдам берса, Хитойга қарши санкциялар жорий қилади. 

Блинкеннинг огоҳлантиришича, агар Хитой Россия Федерациясига қурол-яроғ билан ёрдам беришга қарор қилса, Пекиннинг АҚШ ва дунёнинг бошқа мамлакатлари билан муносабатлари “жиддий муаммоларга” дуч келади. 

Қозоғистон Президенти Тўқаев Блинкен билан учрашувда унга АҚШ Қозоғистон мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини доимий ва кучли қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирган. Пул жигардан бўлган деганларидек, учрашувда пуллик масалалар ҳам четда қолмаган. Тўқаевга кўра, ҳозирда Қозоғистонда энг йирик сармоядор АҚШ ва Қозоғистонда америкаликларнинг 62 миллард доллар пули айланяпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Қозоғистон Ўзбекистон Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг