Ўзбекистон ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлари Тошкентда учрашди

Жамият

image

Бугун, 14 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашди. Бу ҳақда Саидов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Таъкидланишича, Жээнбек Кулубаев “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келган.

“Ҳеч шубҳасиз, икки томонлама алоқаларимиз барча йўналишларда мисли кўрилмаган даражада ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда минтақавий яхши қўшничилик муносабатларини намоён этаётган Марказий Осиёнинг ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ намуна бўлаётганини таъкидладик”, деб ёзади Саидов.

Хабарга кўра, бўлажак олий даражадаги мулоқотларга тайёргарлик кўриш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.

Эртага, 15 апрель куни Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 11 апрель куни Минскда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан учрашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Бахтиёр Саидов Жээнбек Кулубаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made