Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари келишиб олди
Жамият
−
06 Май 2022
8379Қирғизистон ва Ўзбекистон чегаранинг умумий майдонида можаро ҳолатларининг олдини олиш бўйича биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
“2022 йилнинг 6 май куни Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубоев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов билан телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар чегара ҳудудида салбий оқибатларга йўл қўймаслик, шунингдек, дўстлик ва яхши қўшничилик асосида қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтириш бўйича ишларни давом эттириш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатлар зарурлигини таъкидлади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида ташқи ишлар идоралари раҳбарлари Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилган, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашган, бўлажак олий ва юқори даражадаги ташқи сиёсий мулоқотлар, жумладан, ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича кузатувларни солиштирган.
Аввалроқ, Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон билан чегарада ушбу давлатнинг уч нафар фуқаросини ўточар қурол билан жароҳатлагани, оқибатда улар вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг маълум қилишича, кеча, 5 май куни ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Оқтом қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида бир гуруҳ номаълум шахслар Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний равишда кўп миқдордаги товар-моддий бойликларини олиб ўтаётгани аниқланган. Ўзбек чегара нарядлари томонидан ушбу қонунбузарликни олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрган.
Чегара наряди томонидан Давлат чегараси бузғунчиларини қўлга олиш вақтида, қоидабузарларнинг бир гуруҳи ҳарбий хизматчиларга нисбатан қаршилик кўрсатиб, куч ишлатиб, тан жароҳатлари етказган ва қуролларни олиб қўйишга ҳаракат қилган.
Ушбу ҳолатда ҳарбий хизматчилар қонунчиликда белгиланган тартибда қурол қўллашга мажбур бўлган. Натижада, 3 нафар шахс яраланиб, уларнинг жиноий шериклари томонидан Қирғизистон ҳудудига олиб кетилган.
LiveБарчаси