Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирлари Олмаотада учрашди
Жамият
−
31 Январь
2097Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига ташрифи доирасида бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари Одилбек Қосималиев билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати порталида хабар берилди.
Қайд этилишича, учрашувда мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ришталари ва яхши қўшничиликка асосланган кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани, муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланган.
“Давлатларимиз раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров икки мамлакат ҳукуматлари зиммасига ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган. Учрашувда мазкур вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, учрашувда савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил рўёбга чиқариш масалалари кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев ва Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода уч давлат чегаралари – Қирғизистоннинг Боткен, Ўзбекистоннинг Фарғона ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти туташган ҳудудда уч томонлама учрашув ўтказган эди. Томонлар учрашув давлат раҳбарлари ўртасида аввал эришилган давлат чегаралари бўйича келишувлар доирасида ўтказилганини қайд этган.
LiveБарчаси
Сардор Умрзоқов Хитойда музокара ўтказмоқда.
26 Февраль
Фарғонада Nexia портлаб кетди.
26 Февраль