Ўзбекистон ва Франция ўртасида реадмиссия тўғрисидаги битим тасдиқланди
Local
−
09 July 2025 6395 1 minute
Ўзбекистон Ҳукумати ва Франция Ҳукумати ўртасидаги реадмиссия тўғрисидаги битим тасдиқланди. Кеча, 8 июль куни шуни назарда тутувчи “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Мазкур битим 2025 йил 12 мартда Париж шаҳрида имзоланган.
Қарорга кўра, Ички ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Маълумот учун, реадмиссия бу давлатнинг чет элда визаси тугаган, ноқонуний қолган ёки депортация қилиниши керак бўлган ўз фуқароларини (ва баъзи ҳолларда илгари шу давлатда бўлган ёки яшаган чет элликларни) ортга қайтаришга розилиги.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August