Ўзбекистон ва Чехия етакчилари биргаликда дарахт экди (видео)

Жамият

image

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон – Чехия олий даражадаги музокараларининг якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, маросим икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашув мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон – Чехия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришда янги босқич бошланганининг рамзи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабишни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтганди. Шундан сўнг етакчилар ўртасида тор доирада ва икки мамлакат делегациялари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Улар турли масалалар, жумладан, икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўғридан тўғри авиарейсни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Кенгайтирилган ҳамкорликни илгари суриш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия Шавкат Мирзиёев Андрей Бабиш Фахрий меҳмонлар хиёбони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг