Ўзбекистон ва Беларусь ҳарбийлари махсус-тактик ўқув машғулотларида қатнашади
Жамият
−
18 май 2019 3239 1 дақиқа
Жорий йилнинг 17 май куни Беларусь Республикаси ҳарбийлари “Жанговар ҳамдўстлик-2019” ҳамкорликдаги машғулотларида иштирок этиш учун Белорус армиясининг Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли Ил-76 мд ҳарбий-транспорт самолётида Фарғона аэропортига етиб келди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.

22 нафар беларусь ҳарбий хизматчиси полковник Олег Костромин бошчилигида 20-27 май кунлари Наманган вилоятидаги “Ғурумсарой” полигонида ўзбекистонлик мутахассислар билан ўтказиладиган ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларида қатнашади.

Ушбу ўқув машғулотлари Ўзбекистон ва Беларусь республикалари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режасига асосан ташкил этилмоқда.

Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август