Ўзбекистон ва Афғонистон футбол клублари беллашди (видео)

Спорт

image

Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳида Ўзбекистон ҳамда Афғонистон давлатларининг футол клублари ўртасида ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашуви биринчи бор ташкил этилди. Баҳсда Афғонистоннинг “Истиқлол” футбол клуби Сурхондарё вилоятининг “Қизириқ” футбол жамоаси билан рўбарў келди.

Баҳснинг дастлабки дақиқаларидан қизил либосда ҳаракат қилган меҳмонлар тезкор ҳужумлар уюштириб, мезбон жамоа вакилларини шошилтириб қўйди. Бироқ “Қизириқ” футбол клуби ўйинчилари қарши ҳужумда кўпроқ тезкор комбинацияларни ишлатиб, меҳмонлар дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтирди. Мазкур урунишлар ўз самарасини бериб, учрашувнинг биринчи бўлимида “Қизириқ” футбол клуби вакиллари меҳмонлар дарвозасига иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам қизиқарли вазиятларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа вакилларини стадионга ташриф буюрган мухлислар қўллаб-қувватлаб турди. Меҳмонлар ҳисобни ўзгартириш учун бор куч имкониятларини ишга солди. Аммо, мустаҳкам ҳимояни намойиш этган “Қизириқ” футбол клуби вакиллари ҳар бир нуқтада устувор ҳаракат қилиб, меҳмонларни ҳужумини галма-гал қайтариб турди.

Шундай қилиб учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳисоб ўзгармади. 2-0 ҳисобида “Қизириқ” футбол клуби жамоаси Афғонистоннинг “Истиқлол” жамоаси устидан ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Истиқлол Ўзбекистон футбол Қизириқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made