Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги қамишзорлар ёқилмоқда (видео)
Жамият
−
19 Март
12807Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари чегарасидаги нейтрал ҳудудда, Амударё ичкарисида жойлашган кичик оролчаларда қамишзорларни режали тартибда ёқиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур тадбир зарарли ҳашаротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида мутасадди идораларнинг рухсати ва масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида олиб борилмоқда. Ёнғин ҳаракатлари ва уларнинг кўлами тўлиқ назорат қилинмоқда.
Ушбу тадбир белгиланган режага мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя этган ҳолда амалга оширилмоқда.
“Фуқаролардан вазият бўйича ортиқча ваҳимага берилмасликни, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи асосланмаган ахборот тарқатмасликни сўраймиз”, дейилади хабарда.