Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Ироқни енга олмади

Спорт 1839
image

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданиянинг Оман шаҳрида Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Ўйинда ҳар икки жамоа кўплаб вазиятларга эга бўлса-да, дарвозалар даҳлсизлиги сақлаб қолинди. 

Кейинги ўйинни 10 октябрь куниЭктор Купер шогирдлари Тошкентда ўтказади. Терма жамоа Жаҳон чемпионати -2022 саралаши доирасида Яман миллий жамоаси билан беллашади. 

Ўртоқлик ўйини
9 сентябрь, Оман, Иордания

Ўзбекистон – Ироқ 0:0
Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Ислом Тўхтахўжаев, Егор Кримец (Достон Турсунов 73), Даврон Хошимов, Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков, Санжар Шоаҳмедов (Остон Ўрунов 64), Жалолиддин Машарипов (Достон Ибрагимов 75), Қувондиқ Рўзиев (Достонбек Ҳамдамов 62), Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев 57)
Огоҳлантириш: Даврон Ҳошимов (50)

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×