Ўзбекистон Умра бўйича дунё рейтингида кучли 10 таликка кирди

Жамият

image

2024 йилда қарийб 461,5 минг нафар ўзбекистонлик Умра амалларини адо этди. Шу тариқа Ўзбекистон Саудия Арабистонига борувчи зиёратчилар сони бўйича дунё миқёсида 10-ўринни қайд этди. Мамлакат умрачилар сонига кўра Марказий Осиёда етакчи. Бу ҳақда бугун, 18 февраль куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон Ар-Рабиъанинг Тошкентга ташрифи муносабати билан ташкил этилган матбуот анжуманида сўз борди. 

“Юқоридаги рақамлар ўзбек халқининг Икки муқаддас масжид билан қанчалик чуқур боғлиқлигини акс эттиради. Бу ўз навбатида подшоҳлик ҳукумати томонидан Умранинг узлуксиз ва тўлиқлигини таъминлаш йўлида хизматлар, шароитларнинг тўла-тўкис тизимини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларни кўрсатиб беради”, дейилди анжуманда.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги ўз ишларини Ўзбекистондаги ваколатли томонлар билан мувофиқлаштирган ҳолда амалга оширади. Бунда Умра ширкатлари зиёратчиларга муносиб тарзда яшаш жойлари ва нақлиёт воситалари каби хизматларни кўрсатиши қатъий назорат қилиб борилади.

“Умрачилар сафарини енгиллаштириш учун подшоҳлик технологик тараққиёт доирасида рақамлаштириш борасида бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Уларнинг энг муҳими Nusuk платформаси бўлиб, у умрачиларга осонлик билан ўз сафарларини аввалдан онлайн ташкиллаштириш имконини беради. Бу жараён визалар олишдан тортиб нақлиёт ва яшаш жойларига буюртма бериш, ҳатто, маносиқларни адо этиш вақтларини белгилашга қадар қамраб олади. Шу тариқа ибодатларни узлуксиз ва енгиллик билан адо этиш кафолатланади.

Бундан ташқари, Haramain тезюрар поезди Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара орасидаги масофани оз фурсатда босиб ўтиш, омонлик ва роҳатда Умра маносиқларини адо этиш ва Пайғамбаримиз (С.А.В.) масжидларини зиёрат қилиш имкониятини яратди”, дея қўшимча қилинди анжуманда.

Араб дунёсида машҳур Arabian Business журнали ўзбекистонлик тадбиркор ҳақида ёзди north_east

Араб дунёсида машҳур Arabian Business журнали ўзбекистонлик тадбиркор ҳақида ёзди

Шунингдек, Ҳаж ва Умра маносиқларини адо этишга талаб ошиб бораётгани учун Икки муқаддас масжид ҳудудларини кенгайтиришга қаратилган улкан лойиҳалар амалга оширилган. Шу доирада тавоф ва саъй қилинадиган ҳудудлар яхшиланди. Инфраструктура, шифохоналар ва саломатлик марказлари каби ёрдамчи хизматлар ривожлантирилган.

“Саудиянинг “Нигоҳ-2030” стратегиясида ҳам икки муқаддас масжидда қулай шарт-шароитларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, экологияни асрайдиган сув ва тикланадиган энергия тизимлари, сунъий ақл технологиялари асосида зиёратчиларнинг катта гуруҳлари тўпланишини бошқариш ва қатор тилларда (улар орасида ўзбек тили ҳам бор) кўрсатмаларни етказиш тизими ишга туширилди”, деди Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, "Умра" зиёрати хизматини кўрсатиш бўйича лицензия соҳасидаги қонунбузарлик учун юридик шахсларга солинадиган жарима миқдори БҲМнинг 200 баравари (75 миллион сўм) этиб белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 300-сонли қарори билан Дин ишлари бўйича қўмита лицензиясининг шартлари қаторида 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни “Зиёрат жамғармаси”га захира қилиб қўйиш ҳам белгиланган.

Мақола ҳомийси расмий лицензияга эга SOFA MARVA TOUR туризм компанияси


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Ҳаж Умра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг