Ўзбекистон U-17 жамоаси Испания билан дуранг ўйнади
Спорт
−
16 Ноябрь 2023
3936Индонезияда ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 3-турида Ўзбекистон Испанияга қарши майдонга тушди. Учрашувда Жалолиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги ўсмирлар гуруҳда биринчи ўринда бораётган жамоа билан дурангга имзо чекди.
Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқасида испаниялик футболчилар Ўзбекистон дарвозасини икки бор ишғол қилиб, ўйин тақдирини деярли ҳал қилгандек кўринганди. Биринчи голни ўйиннинг 10-дақиқасида Игорь Оёно уриб, ҳисобни очган бўлса, 19-дақиқада Роберто Мартин испанларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Биринчи тайм якунида ўзбекистонлик футболчи Беҳруз Шукуруллаев ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди – 1:2.
Иккинчи бўлимни фаол бошлаган Жалолиддин Раҳматуллаев шогирдлари 53-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Учрашув ҳаками дастлаб футболчининг ўйиндан ташқари ҳолатда қолганига ишора қилиб, Амир Саидовнинг голини инобатга олмади. Бироқ вазият ВАРда кўриб чиқилганидан сўнг гол ҳисобга олинди ва жамоалар ўртасида ўзига хос тенглик юзага келди.
Ўйиннинг қолган вақтида ҳисоб ўзгармади ва баҳс 2:2 кўринишида дуранг билан якунланди. Шу тариқа Ўзбекистон очколарини 4 тага етказиб, "B" гуруҳида 3-ўринни банд этди.
LiveБарчаси