Ўзбекистон U-17 Ирландияга мағлуб бўлди
Спорт
−
08 Ноябрь 11252 1 дақиқа
Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасида ирландиялик тенгдошлари билан ўйнади. Муросасиз кечган баҳсда Ирландия U-17 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Даслтлаб, баҳснинг 20-дақиқасида Абубакир Шукуруллаев ҳисобни очиб, ўзбекистонликларни олдинга олиб чиқди. 31-дақиқада эса Грейди Макдоннел гол уриб, ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Шу тариқа, томонлар биринчи бўлимда дуррангга рози бўлди.
Иккинчи бўлим ҳам шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Жамоалар бирин-кетин хавфли вазиятлар юзага келтирди. Баҳснинг 75-дақиқасида Майкл Нунан ирландияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1. Ўйиннинг якунигача ҳисоб бошқа ўзгармади.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 1-турда Парагвайни 1:2 ҳисобида мағлуб этган эди, 3-турдаги баҳс эса Панама ўсмирларига қарши бўлиб ўтади.