Ўзбекистон-Туркманистон чегарасини белгилаш бўйича музокаралар ўтказилди
Жамият
−
23 Январь
7379Бухоро шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 – 21 январь кунлари томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация (давлат чегарасини қўшни давлатлар ўртасида музокаралар йўли билан умумий ҳолати ва йўналишини белгилаб олиш) ва демаркация (бирон-бир ажратувчи чизиқ ўтказилиши ва чегарани аниқлаш) масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларини кўриб чиққан. Жумладан, давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишиб олинди.
Йиғилишда, шунингдек, ишчи гуруҳларнинг 2023 йилга мўлжалланган йиғилишлари тақвими келишиб олинган. Музокаралар якунида протокол имзоланган.
Озода Чориева
LiveБарчаси