Ўзбекистон “Туркманбоши” денгиз портидан фойдаланмоқчи

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Туркманистоннинг “Туркманбоши” денгиз порти инфратузилмасидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Тошкентда ўтган Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 16-йиғилишида томонлар шу ҳақда музокара ўтказди.

Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳамда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев ҳамраислигида бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартиби инвестициявий, савдо-иқтисодий, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, илмий-техник, транспорт ва транзит, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини қамраб олди.

Икки мамлакат ўртасида транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, томонлар транспорт йўлакларини янада ривожлантириш, авиақатновларни босқичма-босқич қайта тиклаш, 2022 йилда ўзаро тариф имтиёзларини тақдим этиш, “Туркманбоши” денгиз порти инфратузилмасидан фойдаланиш истиқболлари ҳамда бошқа ташаббусларни назарда тутувчи қўшма чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркманистон

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг